"Аэрофлот" самолёти техник носозлик туфайли Тошкент аэропортига қайтди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтиш"Аэрофлот" компаниясининг Airbus A321 самолёти
Аэрофлот компаниясининг Airbus A321 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айнан қандай техник носозлиз юз бергани ҳақида хабар берилмади. Айни дамда Тошкент аэропортида самолёт синчиков техник назоратдан ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Тошкент – Москва парвозини амалга ошираётган «Аэрофлот» компанияси самолёти, техник сабабларга кўра Тошкент аэропортига қайтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Самолёт тонг соат 05:30да, бироз кечикиб парвозини бошлади, лекин 10 минут ўтиб техник носозлик туфайли орқага қайтди. Йўловчилар хавфсиз равишда самолётни тарк этишди”, — деди аэропорт вакили.

 

Айнан қандай техник носозлиз юз бергани ҳақида хабар берилмади. Айни дамда Тошкент аэропортида самолёт синчиков техник назоратдан ўтмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0