ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Валюта биржаларидаги савдо натижаларига кўра, дунёнинг асосий олти валютасига нисбатан АҚШ доллари қиймати ўсмоқда, РИА Новости хабарига асосан.
Москва вақти билан соат 09.38 ҳолатига, АҚШнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган олти мамлакат валюталарига нисбатан, доллар қиймати 0,20% га ёки 103,33 пунктга ўсди.
Дунёнинг асосий олти валютаси – булар Европа Иттифоқи евроси, Япония иенаси, Британия фунт стерлинги, Швейцария франки, Канада доллари ва Австралия доллари ҳисобланади.
Федерал Резерв тизими директори Джанет Йеллен душанба куни АҚШ иқтисодидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳисобот қилган эди. Унга кўра, америка бозорида мамлакатда ишсизлик даражаси 4,6% ни ташкил қилганини ва янги ишчи ўринлари пайдо бўлаётганини, шунингдек, охирги икки йил давомида маошлар даражаси ҳам ўсаётганини ҳам хабар қилган эди.
ФРТ раҳбарининг бундай баёноти, база ставкасини кўтариш эҳтимолини оширади. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган мажлисда ФРТ раҳбари 2017 йилда ФРТ резерв ставка даражасини бугунги 0,625%дан 2017 йил давомида уч босқичда кўтарлиб 1,375%га еткизиши мумкинлигини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, резерв ставкаси даражаси оширилиши тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан берилаётган кредитлар фоизининг оширилишини, яъни валюта нархининг ошишини билдиради.