Россия БРҲХС ва ШҲТ мамлакатлари валюталарида облигациялар чиқаради

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дмитрий Медведев Россия ҳукуматига БРҲХС ва ШҲТ мамлакатлари миллий валюталарида давлат облигациялари чиқариш ҳуқуқини берувчи қарор имзолади.

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россия ҳукумати давлат облигацияларини  БРҲХС ва ШҲТ мамлакатлари миллий валюталарида чиқариши мумкинлиги ҳақида қарор имзолади.

“Мен облигация ва федерал займларни эмиссия қилиш ва уларни сотувга чиқариш тартибига ўзгариш киритиш ҳақида қарор имзоладим. Бу ерда икки нарса муҳим: биринчидан – биз федерал облигацияларни нафақат Россия рублида, балким  бизга яқин (дўстона муносабатда) бўлган, яъни БРҲХС ва ШҲТ мамлакатлари валюталарида чиқариш ҳуқуқига эга бўлдик”, — деди Медведев.

“Бизнинг корхоналарни молиялаштириш учун имконият чекланган шароитда, қўшимча молиялашнинг бундай манбаи борлиги жуда қўл келади. Қўшимча қарз олиш ва молия манбааларидан фойдаланиш имкони борлиги — стратегик жиҳатдан ўта муҳимдир. Россия қонунчилиги ва молия институтлари ушбу фаолиятда – биз суянган устун бўлишади”, — деб қўшимча қилди бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Россия  халқаро валюта бозорида қарз олганда ёки давлат облигацияларини жойлаштирганда асосан Европа валюта бозоридан фойдаланар эди. 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмаган Европа мамлкатлари, Россияга қарши турли санкциялар киритишди, жумладан халқаро валюта бозорларида Россияга қарз бериш имкониятини қатъиян чеклаб қўйишган эди.

Арзон фоизли валюта кредитлари ҳажми чекланиши ва нефтнинг нархи тушиб кетиши оқибатида — Россияда қисқа вақт ичида доллар ва евро курси салкам 2 баравар ошиб кетган эди.  

Шундан кейин,  халқаро савдо-сотиқда Россия, доллар яккаҳокимлигидан имкон қадар мустақил бўлиш сиёсатини олиб бормоқда. БРҲХС ва ШҲТ мамалакатлари бу борада Россия билан ҳамфикр.

Янгиликлар лентаси
0