Қирғизистон элчиси: Карловни мендан уч қадам нарида отишди

Андрей Карлов
Андрей Карлов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломатнинг айтишича, жиноятчи ўқи тугаб тўппончасини ўқлаётганида 25га яқин киши бинодан қочиб чиқишга муваффақ бўлишган

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Ибрагим Жунусов Sputnik Қирғизистон мухбирига россиялик дипломат Андрей Карлов отиб ўлдирилган Анқарадаги фотокўргазмада нималар содир бўлганини сўзлаб берди.

Жунусов Карлов уни ва ўзбекистонлик ҳамкасбини Чанкая (Анқарадаги туман)даги маданият марказида бўлиб ўтадиган фотокўргазмага шахсан таклиф қилганлигини айтди.

Шам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Россия элчисининг ўлими муносабати билан Ҳамдардлик китоби очилди

"Биз учаламиз тургандик. Дастлаб сўзни Чанкая мэри ўринбосарига беришди, кейин Карлов сўзга чиқди. У кўргазмага келганларга миннатдорлик билдираётган чоғида ўқ овозлари янгради. Мен бунгача Карловнинг ортида бир ўзи турган, кўкрагида полиция нишони бўлган йигитни кўргандим. У ўқ узаётиб "Оллоҳу акбар!" деб қичқирди. Ҳеч кимга ўрнида турмасликни ва бошини кўтармасликни буюрди. Мен Россия элчисидан уч қадам нарида тургандим", — деди Жунусов.

Дипломатнинг айтишича, жиноятчи ўқи тугаб тўппончасини ўқлаётганида 25га яқин киши, жумладан Жунусов ҳам бинодан қочиб чиқишга муваффақ бўлишган. Сўнгра яна қичқириқ ва ўқ овозлари эшитилган.

"Кейин нима бўлганини аниқ айта олмайман, чунки бизга у ерни тезроқ тарк этишимизни айтишди. Жабрланганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ, уч киши жароҳатланган", — деди у.

Душанба куни Туркия пойтахтида Россия элчиси отиб ўлдирилди. Ҳужум вақтида уч киши жароҳатланган. Қотил воқеа жойида отиб ташланган.

Янгиликлар лентаси
0