Ўзбекистонда Россия элчисининг ўлими муносабати билан Ҳамдардлик китоби очилди

Oбуна бўлиш
Ҳамдардлик китоби Россиянинг Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 83-уйда жойлашган элчихонасида очилди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Туркияда Россия элчиси Андрей  Карловнинг ўлдирилиши муносабати билан Ҳамдардлик китоби очилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Андрей Карлов - Sputnik Ўзбекистон
Анқарада Россия элчиси ўлдирилди

"19 декабр куни Анқарадаги террорчилик ҳужуми оқибатида Андрей Карловнинг фожиали ҳалок бўлганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Биз бу ғайриинсоний жиноятдан эсанкираб қолдик. Хизмат тақозоси юзасидан Андрей Георгиевич билан юз кўришган элчихона ходимлари ўз ишининг моҳир эгаси сифатида уни ҳамиша ёдда тутадилар.

У хотиржам ва оғир-босиқлиги, инсонларга, россиялик фуқаролар манфаатларига эътиборли эканлиги билан ажралиб турарди. У оқкўнгил ва ҳар жиҳатдан самимий эди", — дейилади элчихона хабарида.

Ҳамдардлик китоби Россиянинг қуйидаги манзилда жойлашган элчихонасида очилди: 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 83. Ҳамдардлик китобига қуйидаги вақтларда ёзув қолдириш мумкин: — сешанба 20 декабр — 14:30дан 17:30гача; — чоршанба 21 декабр — 10:00дан 12:30гача ва 14:30дан 17:30гача.

Янгиликлар лентаси
0