ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. "Холидей" компаниялари гуруҳига кирувчи "Порт" компанияси Ўзбекистондан хўл мева етказиб бериш бўйича шартномани имзолади, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига "Ўзагроэкспорт" компаниясидаги манба.
Манбанинг сўзларига кўра, умумий қиймати бир миллион долларга тенг мева-сабзавотлар декабр ойи охирида Россияга жўнатилади ва Янги йил арафасида россияликлар улардан баҳраманд бўлишлари мумкин. 2017 йилда компания Ўзбекистондан ҳафтасига 150 тоннадан мева ва сабзавотларни импорт қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ҳисобида Ўзбекистон хорижга 700 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилган, йил охирига қадар бу кўрсаткич бир миллионга етказилиши назарда тутилган.
"Холидей" компанияси Сибирдаги энг йирик озиқ-овқат экспорти билан шуғулланувчи ритейллардан биридир. Компания филиаллари Сибирь Федерал округининг еттита регионида жойлашган. Ушбу регионларда эса гипермаркет, супермаркет сингари турли форматлардаги 484та дўкон фаолият юритади.