ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. 2016 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
Ўз навбатида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажаришга киришгани билан муборакбод этган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон –Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган қатор минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган.
Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича амалий, ишончли ва очиқ мулоқотни давом эттиришга қатъий ишонч билдирганлар.
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишни таклиф этган ва ушбу таклиф мамнуният билан қабул қилинган.