ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. "Махсус комиссия президент, парламент ва ҳукумат ўртасидаги ваколатларни қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиши керак", деб таъкидлади Нурсултон Назарбоев пайшанба куни мамлакат мустақиллигининг 25-йиллиги муносабати билан уюштирилган тадбирда сўзлаган нутқида.
Шу билан бирга у, "Қозоғистон президентлик бошқарувидаги мамлакат экани ва шундай бўлиб қолажагини" таъкидлади.
Президент сўзларига кўра, "комиссия бу масалаларни ўрганиб чиқиб, тегишли қонунлар, ва балки, конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича ўз таклифини киритиши лозим".
Назарбоев, шунингдек, Қозоғистон олдида турган асосий мақсад ҳақида ҳам гапириб ўтди. Президент сўзларига кўра, Қозоғистон 2050 йилга қадар дунёнинг энг ривожланган 30 давлати қаторидан ўрин олади.
"Мен атаётган гаплар — утопия эмас. "Қозоғистон-2030" дастурини қабул қилаётганимизда ҳам у хомхаёл, деб ўйлаган эдик. Аммо биз ушбу дастурни икки марта қисқа муддатда, 15 йил ичида бажардик.Бу ниманинг натижаси биласизми — биз кўрпамизга қараб оёқ цузатадиган давлатмиз", — деб баёнот қилди қозоқ раҳбари.