Ўзбекистон ҳар қандай таҳдидларга кескин зарба беришга қодир

© Служба национальной безопасности Республики УзбекистанҲарбий қасамёд қабул қилиш
Ҳарбий қасамёд қабул қилиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати юритишини, лекин мамлакат мустақиллиги ва халқ осойишталигига таҳдид соладиган уринишларга қарши зарба беришга қодирлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигига, халқнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирлигини айтди.

"Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида тобора кескинлашиб бораётган қонли можаро ва зиддиятлар, терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этмоқда.

Шу борада Ўзбекистон чегараларининг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, юртимиз остонасига ҳеч қандай бало-қазони яқин келтирмаслик каби ҳал қилувчи вазифалар ҳамиша диққатимиз марказида бўлади", деди президент.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати юритишини, лекин мамлакат мустақиллиги ва халқ осойишталигига таҳдид соладиган уринишларга қарши зарба беришга қодирлигини таъкидлади.

Ўзбекистон армияси ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси қаторидан ўрин олди

"Бугун принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бир фикрни яна таъкидлаб айтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли", деди у.

Ўзбекистон президенти Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик хизмати, чегара ва ички қўшинларнинг аскар ва сержантлари, офицер ва генералларига, барча ҳарбий хизматчиларга ўзининг ҳарбий қасамёди ва муқаддас бурчига садоқати учун самимий миннатдорлик билдирди.

Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашидан Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан биргаликда Қуролли Кучларнинг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар комплексини тақдим этишни сўради.

У бу борада муносиб ҳарбий хизматчиларни нафақат яқинда таъсис этилган кўкрак нишонлари билан, балки юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳам таклифлар киритиш мақсадга мувофиқлигини айтди.

Янгиликлар лентаси
0