ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Дунёнинг энг кучли армиялари қаторида Ўзбекистон 48 ўринни эгаллаб, ўтган йилги натижасини 6 поғонага яхшилади, globalfirepower.com хабарига асосан.
Рейтинг тузувчилар Ўзбекистон армиясини Ўрта Осиёда энг кучли деб ҳисоблайди, Қозоғистон – 53, Туркманистон — 86, Қирғизистон – 110 ва Тожикистон – 112 ўринларни эгаллашди. Рейтингда жами 126 мамлакат иштирок этди.
МДҲ мамалакатлари орасида Ўзбекистон Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринни эгаллади. Россия умужаҳон рейтингида иккинчи ўринни, Украина эса ўттизинчи ўринни эгаллаган.
Сайт хабарига кўра, Ўзбекистон қуролли кучлари 420 танк, 166 самолёт, 715 ПЖМ, 143 ўзи-юрар тўплар, 880 тўплар, 190 ёппасига ўт очиш қуролларига эга. Ўзбекистоннинг ҳар йилги ҳарбий харажатлари 70 млн долларни ташкил қилади.
Рейтинг тузишда 50дан ортиқ турли фактлар ҳисобга олинган. Улар орасида ҳарбий хизматчилар сони, ҳарбий техника сони ва тури, иқтисодий имкониятлар ва мамлакатнинг жойлашган жойи ҳисобга олинган.