ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўз табрик мактубини Америка Қўшма Штатлари давлат котиби ҳам йўллади деб хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Сизнинг Ўзбекистонда сиёсий ўзгаришлар вақтида Президент вазифасини бажарувчи сифатида амалга оширган ишларингизни қадрлайман. Сиз бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, иқтисодиёт соҳаси ва инсон манфаатларини таъминлаш борасида белгиланган йўналишларни давом эттириб, улкан муваффақиятларга эришишингизга ишонаман.
Президент этиб сайланганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман", — дейилган Керрининг табрик мактубида.
Ўзбекистон президентига шунингдек, Мирзиёевга Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета II, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей, Словакия президенти Андрей Киска, Дубай Амирлиги ҳокими, БАА вице-президенти ва Бош вазири Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқалар табрик телеграммаларини йўллашган.