ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россия президенти Японияга уюштирадиган сафари давомида жаҳоннинг дзюдо бўйича бошқарувчи ташкилоти — "Кодокан"ни бажонидил зиёрат қилишга сўз берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Бу, шак-шубҳасиз, менинг биринчи муҳаббатим эди, дейиш мумкин. Мен спортнинг бошқа турларини ҳам яхши кўраман: сузишни ҳам, чанғи учишни ҳам, мана ҳозир музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Аммо дзюдо — бу шубҳасиз, ҳаётимнинг бир бўлаги, катта бўлаги, ва мен спортдаги машғулотларим айнан дзюдон бошланганидан жуда ҳам хурсандман", — деб тан олган Россия етакчиси Япониянинг "Ниппон" телекомпаниясига берган интервьюсида.
Путин суҳбат давомида, ўзига Дзигоро Кано — дзюдо асосчиси катта таъсир ўтказганини эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путиннинг Японияга сафари 15 декабрдан бошланади.