Путин: Россиянинг Япония билан ҳудудий муаммолари йўқ

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ
Россия президенти Владимир Путин ва Япония Бош вазири Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бизнинг Япония билан ҳудудий муаммоларимиз йўқ. Ҳудудий муаммоларимиз бор, деган гап Япониядан чиқяпти, биз эса бу муаммони муҳокама қилишга тайёрмиз", - деб таъкидлади Владимир Путин

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Москванинг Токио билан ҳудудий муаммолари йўқ, деб баёнот қилди сешанба куни Россия президенти Владимир Путин Япониянинг Nippon TV телевидениесига берган интервьюсида.

Путиннинг Японияга сафари АҚШнинг жаҳлини чиқармоқда
"Бизнинг Япония билан ҳудудий муаммоларимиз йўқ. Ҳудудий муаммоларимиз бор, деган гап Япониядан чиқяпти, биз эса бу муаммони муҳокама қилишга тайёрмиз", — деб таъкидлади Владимир Путин.

Путин, шунингдек, Москва ва Япония ўртасида тинчлик шартномасининг йўқлигини "тарихдан қолган анахронизм" деб ҳисоблашини таъкидлади. Россия президентининг сўзларига кўра, 1956 йилда, яъни мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар қайта тикланган даврда, Москва ва Токио ўртасида муносабатлар қурилиши учун зарур бўлган бош асоснинг ўзи бўлмаган.

Россия етакчиси мамлакатлар ўртасида "ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини" яратишга чақирди. Путинга кўра, гап бу ерда нафақат савдо-иқтисодий, балки халқаро хавфсизликни таъминлаш борасида ҳамкорлик масалалари ҳақида ҳам бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг Японияга сафари 15-16 декабрга мўлжалланган. Россия президентини Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг аждодларига қарашли Ямагути префектурасида меҳмонга кутишяпти. Томонлар ўнлаб ҳужжатларни имзолашлари кутилмоқда.

РФ Президенти Владимир Путин Россия - АСЕАН саммити якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида - Sputnik Ўзбекистон
Путин Курил ороллари ҳақида: сотадиган нарсамиз йўқ

Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг тўлиқ тартибга солиниши ва тинчлик битимининг имзоланишига жанубий Курил оролларига эгалик қилиш масаласи халал бермоқда.

Япония ва Россия ўртасидаги ҳудудий баҳс Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери давом этади — уруш якунларига кўра, Курил ороллари бутунлигича СССР таркибига қўшиб олинганди. Бироқ Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи ороллари гуруҳига Япония мунтазам равишда даъво қилиб келади.

Янгиликлар лентаси
0