Манба: Саддам Ҳусайн ҳаётининг сўнги йилларида, давлатни бошқариш ўрнига романлар ёзган

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишАҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида ўтказилган Америкага қарши намойиш, 1991 йил 15 январ
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида ўтказилган Америкага қарши намойиш, 1991 йил 15 январ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқ етакчиси Саддам Ҳусайнни тергов қилган Америка Марказий Разведка Бошқармаси (ЦРУ) терговчиси Жон Никсонга кўра, Саддам ҳаётининг сўнгги йилларини мамлакатни бошқаришга эмас, балки романлар ёзишга сарфлаган

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Саддам Ҳусайнни тергов қилган ЦРУ терговчиси Жон Никсон, Ироқ етакчиси ҳаётининг сўнгги йилларида нималар билан машғул бўлгани ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Америка Марказий Бошқармаси терговчисига кўра, Саддам ҳаётининг сўнгги йилларида романлар ёзиш билан банд бўлган ва шу сабабли қўшни давлатларда рўй бераётган ҳодисаларни чуқур англамаган.

Ироқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ва Саудия Арабистони “совуқ уруши”нинг 7 сабаби
Нашр шунингдек, Саддам 2003-йилнинг апрелида, АҚШ ва Буюк Британия бошчилигидаги коалиция ҳарбийлари Ироққа бостириб кирганидан сўнг тахтдан ағдарилгани ҳақида эслатиб ўтган.

Ироқ Олий Суди эса Саддам Ҳусайнни 1982 йилда Ад-Дуджайль қишлоғида истиқомат қилган 148 киши ўлимида айблаган ва уни ўлимга маҳкум этган. Суд ҳукми 2006 йилнинг охирида ижро этилган.

Жорий йилнинг 27 декабрида дунё юзини кўрадиган "Саддам Ҳусайн. Сўроқ" номли китобида Никсон ўз таассуротлари билан ўртоқлашган. Терговчига кўра, америкалик ҳарбийлар Саддамни у яширинган жойидан олиб чиқишганларида, айнан Никсон уни чандиқлари ва татуировкалари туфайли таниб қолган.

Илк сўроқлар натижаси Саддам Ҳусайн мамлакатда рўй бераётган ҳодисаларни яхши англамаслигини кўрсатган. "Саддам романлар ёзиш билан банд бўлган. У энди ҳукуматни бошқармас эди… Афтидан, Саддам Ироқда нималар рўй бераётганини ўзига душман бўлган америкалик ва британияликлар сингари яхши тушунмасди. У ўз ҳукумати фаолиятини ташлаб қўйган ҳамда Ироқ муҳофазасини таъминлаш учун биронта режа тузмаган эди", — дея иқтибос келтиради нашр Никсон китобидан.

ЦРУ терговчисининг ёзишига кўра, АҚШ Саддамни қўшни ҳамда Ғарб давлатларига ҳужум қилишга шайланаётганликда айблаган бўлса-да, ҳақиқатда эса бундай бўлмаган.

Бундан ташқари, Ҳусайн АҚШ президенти — катта Жорж Бушга қарши фитна уюштираётганини ҳам инкор этган. Ироқ етакчиси "Ироқ оммавий қирғин қуролига эга эмаслигини ва бу борада бошқа давлатларга хавф туғдирмаслигини"  таъкидлаб ўтган. "Сизлар ютқазасизлар. Ироқни бошқариш унчалик ҳам осон эмаслигига амин бўласизлар", — дея башорат қилган Ҳусайн сўроқ жараёнларининг бирида.

Никсонга кўра, Ҳусайн ўз хотинларини муҳокама қилишни ёқтирган ва терговчига ўз оиласи ҳамда "алоҳида муаммо" бўлган ўғли Удай ҳақида сўзлаб берган.

Буюк Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр - Sputnik Ўзбекистон
Тони Блэр Британиянинг Ироққа қилган ҳужуми катта хато бўлганини тан олди
Ҳусайннинг сўзларига кўра, Удайнинг Бағдодда бир нечта ҳашаматли автомобиллари бўлган ва улар ҳарбийлар томонидан қўриқланган. Ироқ етакчиси бу ироқликларнинг жаҳлини чиқариши мумкин деган ўйда автомобилларни ёқиб юборишни буюрган. Удай 2003 йилнинг июл ойида америкалик ҳарбийлар томонидан Мосулда ўлдириган.

Америка МРБ терговчиси ўз китобида Ҳусайннинг қатл қилиниш жараёнини ҳам ёзиб ўтган. "Мени ҳайратлантиргани, Саддам хонадаги(ўлимга маҳкум қилинганлар демоқчи, таҳр.)лардан фарқли ўлароқ ўта муносиб кўринишга эга эди. Бизнинг йигит ва қизларимиз бу учун жон фидо қилишмаган. Буш бизга бу каби янги  Ироқни ваъда қилмаган эди", — деб ёзган Никсон ўз китобида.

Янгиликлар лентаси
0