Тони Блэр Британиянинг Ироққа қилган ҳужуми катта хато бўлганини тан олди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишБуюк Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр
Буюк Британия собиқ Бош вазири Тони Блэр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр 2003 йилда мамлакатнинг Ироққа қилган ҳужуми катта хато бўлганлигини тан олиб, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр 2003 йилда мамлакатнинг Ироққа қилган ҳужуми катта хато бўлганлигини тан олиб, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Британиянинг собиқ Бош вазирининг таъкидига кўра, Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан четлатиш шарт бўлган. "Ҳужум вақтида фойдаланилган разведка маълумотлари — ҳақиқатдан бўлак нарса эмасди", — деган у.

"Ироқдаги қарама-қарши кучлар пайдо бўлиши, ўз манфаатларини ўйлаган Эрон қандай ҳаракат қилиши, регионда нотинчлик авж олиши, "Ал-Қоида" террорчилик уюшмаси хавфи тобора ортиши — Эронга бостириб кирмасимиздан олдин бу хатарларнинг барчаси аниқланган, биз улардан хабардор эдик", дея баёнот қилди Ироққа қарши кампанияда Британия иштироки бўйича суриштирув ишларини олиб борган комиссия раҳбари Жон Чилкот.

2003-2009 йилларда Ироққа қарши амалга оширилган ҳарбий кампанияда Британия иштироки бўйича баёнот сэр Жон Чилкот раҳбарлигида мустақил комиссия томонидан тайёрланган. Ҳужжатда 600 минг инсон умрига зомин бўлган ҳарбий можаро ортида ким тургани очиқ айтилган ва уларни жавобгарликка тортиш учун етарлича далиллар келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0