ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. "Аэрофлот" авиакомпаниясининг Тошкент – Москва йўналиши бўйича бугун парвози қолдирилган самолёти йўловчилари 13 декабр соат 05:05да бошқа самолётда учиб кетишади, деб маълум қилди Тошкент аэропорти маълумотхонаси.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Москва йўналиши бўйича соат 05:30да ҳавога кўтарилган А320 лайнери орадан ўн дақиқа ўтиб пойтахт аэропортига қайтиб қўнган.
Йўловчилар самолётни хавфсиз равишда тарк этишди.
Парвоз нима учун қолдирилганининг аниқ сабаблари айтилмаяпти.