Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига номзод кўрсатилди

© FacebookАбдулла Арипов
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов шу йилнинг 13 сентябр куни Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланганди

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазирлик учун Абдулла Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мажлис иштирокчилари бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир лавозимига ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Нигматович Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Конституцияга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Шавката Мирзиёев сайловолди штаби - Sputnik Ўзбекистон
ЎзЛиДеП: Шавкат Мирзиёев 80% овоз тўплаганига ишончимиз комил

Таъкидланганидек, Абдулла Нигматович Арипов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти учун масъулиятни тўла зиммасига олишга қодир, ташаббускор ва талабчан, янгиликка интилувчан, жонкуяр ва ватанпарвар, қуйидан юқоригача бўлган барча бўғинлардаги ижро органларини бошқаришда етарли тажриба ва салоҳиятга эга бўлган фидойи инсондир.

Маълумот учун, Абдулла Арипов шу йилнинг 13 сентябр куни Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланганди.

1961 йилда туғилган Абдулла Арипов 10 йилдан ортиқ — 2002 йил май ойидан 2012 йилнинг августига қадар бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
У ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари (2009 йил октябрига қадар — таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва коммуникация масалалари) комплексига ҳам раҳбарлик қилган.

Арипов 2005—2009 йиллар давомида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

Янгиликлар лентаси
0