ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. ЎзЛиДеП вакили Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг камида 80% овозига эга бўлишга ишонч билдирмоқда.
"Биз камида 80% овоз тўпладик, бунга ишончимиз комил. Барча ҳисоб-китоблар, халқаро кузатувчилар ҳам буни кўришди. Бизнинг кўтаринки руҳдамиз. Ҳозир аниқ сонни айта олмасак-да, лекин бунга ишонамиз. Ҳозир барча туманлардан кузатувчилар тўпланмоқда", — деди ЎзЛиДеП партияси раҳбари ўринбосари Мухлисахон Акромова.
Ўзбекистонда барча сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00да ёпилди. Европа, Миср ва АҚШдаги Ўзбекистон ваколатхоналарида овоз бериш давом этмоқда.
Айни дамда Марказий сайлов комиссияси тўпланган овозларни ҳисоблаш билан шуғулланмоқда. Сайловнинг якуний натижаси 5 декабр куни соат 16:00да эълон қилинади.
Ундан ташқари 5 декабр куни Хитой, Беларуссия, Буюк Британия ҳамда ШҲТ, МДҲ, КХШТ ва Ужумжаҳон Сайлов ташкилотидан сайловни кузатиш учун келган делегациялар ҳисоботи тингланади.