Тошкентда яна қор ёғади ва йўллар музлайди

© Sputnik / СтрингерТошкентда қор
Тошкентда қор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жумадан шанбага ўтар кечаси, шунингдек, якшанба куни об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, қор ёғиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзгидрометерология хизматининг хабарига кўра, жумадан шанбага ўтар кечаси, шунингдек, якшанба куни об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.

Об-ҳавонинг минус 5 даражагача тушиб пасайиши оқибатида, шунингдек, ёмғир аралаш қор ёғиши туфайли пойтахт кўчалари яна музғалоққа айланиши мумкин, деб хабар қилмоқда Спутник мухбири.

Шу боис, Тошкентлик ҳайдовчилар олдинроқ зарур чораларни кўришлари, қишки шиналарга ўтишлари мақсадга мувофиқ.

Хабарга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити узоқ давом этмайди. Сешанба кунидан бошлаб 10 градус илиқ бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0