ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Кореяда ишлаш учун корейс тили бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролардан ҳужжатларини тақдим қилишларини сўраб эълон берди.
"Корея РеспубликасинингБандликка рухсат бериш тизими бўйича 2016 йил 16-24 август (компьютер) ва 15-16 октябр кунлари корейс тили бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар диққатига! Номзодларнинг ҳужжатларини тартибли қабул қилиш мақсадида рўйхатда номлари кўрсатилган фуқаролар 2016 йилнинг 12 декабр куни рўйхат бўйича тегишли ҳужжатларни жадвалда белгиланган вақтда кўрсатилган манзилларга тақдим қилишлари талаб этилади", дейилади эълонда.
Мазкур фуқаролар 2 дона сифатли рангли паспорт нусхаси (бундапаспортнинг амал қилиш муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги лозим – 20.01.2018 йилдан кам бўлмаган), 4 дона фотосурат, 086 шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда зарурият туғилганда номзод биланбоғланиш учун қўшимча имконият сифатида унга яқин бўлган инсон тўғрисида маълумот тақдим этишлари сўралади.
Кеч қолган ёки келмаган номзодлар шахсан ўзлари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан келишлари эслатиб ўтилган.
Агентлик ҳужжатлар тўпламини йиғиш ва қабул қилиш тўловсиз (бепул, текинга) амалга оширилишини билдириб, пул талаб қилган шахс тўғрисидаги маълумотни агентликнинг 0(371) 214-30-76 вa 214-54-36 телефон рақамларига маълум қилишни сўраган.
Эълонда шунингдек, корейс тили бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ҳужжатларини тартибли йиғиб олинишини ташкиллаштириш бўйича жадвал берилган бўлиб, унда ҳужжатларни қабул қилиш санаси ва манзили кўрсатилган.