Ўз касбининг моҳир эгалари тақдирланади

© kasaba.uzЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси биноси
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш тадбири меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилигини рағбатлантириш мақсадида 2012 йилдан буён ҳар 2 йилда бир марта ўтказиб келинади

ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг махсус комиссияси томонидан 44 нафар турли касб эгалари саралаб олиниб, уларни тақдирлаш юзасидан Федерация Кенгаши Раёсати қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш тадбири меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилигини рағбатлантириш мақсадида 2012 йилдан буён ҳар 2 йилда бир марта ўтказиб келинади. Мазкур тадбирнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилган жорий йилги дастлабки босқичида 32 минг нафардан ортиқ турли касб эгалари иштирок этдилар ва улар орасидан 44 нафари якуний босқичда саралаб олинди.

Касаба уюшмалари федерацияси - Sputnik Ўзбекистон
Касаба уюшмалари ҳуқуқлари мустаҳкамланди

Тақдирлашга муносиб деб топилган номзодлар таълим, фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, жамоат хизмати, ахборот технологиялари, авиация, темирйўл, транспорт, йўл, қурилиш, агросаноат, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, нефть-газ, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик, тоғ-кон саноати тармоқларида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, ўз соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўз касбининг фидойи ва жонкуяр эгаларидир.

Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш маросими 13 декабр куни Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0