ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикасида 2016-йил 4-декабр куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ҳам ўз табрик матубини йўллаган.
"Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига!
Сиз Президент лавозимида фаолият кўрсатадиган янги даврда биргаликдаги ҳаракатларимиз шарофати билан икки томонлама муносабатлар халқларимиз ўзаро манфаатдорлиги асосида олдингидан кўра кўпроқ, кун сайин ривожланиши ҳамда минтақавий ва халқаро тинчлик, хавфсизлик мустаҳкамланишининг шоҳиди бўламиз, деб умид қиламан.
Худованди каримдан Сиз Жаноби Олийларига соғлик-саломатлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон ҳукумати, биродар ва дўст халқига тинчлик ва фаровон ҳаёт тилаб қоламан.
Ҳасан Руҳоний, Эрон Ислом Республикаси Президенти".