Порошенко: Украина "совет мустамлакаси" бўлишни истамагани учун мустақил бўлди

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишУкраина президенти П. Порошенко
Украина президенти П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти одамлар хотирасидаги собиқ Иттифоқни "кўмиш"га тайёрлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Украина раҳбари Петр Порошенко, "собиқ Иттифоқ то шу кунга қадар ҳам ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ, у "одамлар онгида" яшамоқда, Киев эса уни "кўмиш" учун жанг қилмоқда", — дея баёнот қилган.

Россия Президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин СССРни барҳам топтириш керакмасди, деб айтди
"Собиқ Совет Иттифоқи ҳужжатларда ёхуд Беловеж пушчасида қолган эмас. Совет Иттифоқи — одамлар онгида. Ва шу маънода Совет Иттифоқи ҳозирга қадар "дафн этилмаган". Ва, очиғини айтаётганим учун узр сўрайман, Украина ҳозирда айримларнинг миясидаги Собиқ Иттифоқни "кўмиш" учун жанг қиляпти, чунки уруш очиш учун бошқа сабаб йўқ", — дея баёнот қилган Порошенко Украина Мустақиллигининг Польша томонидан тан олингани 25 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида.

Порошенкога кўра, Украина "совет мустамлакаси" бўлишни истамагани учун ҳам мустақилликка эришган.

Украинада 2015 йилнинг май ойидан бошлаб "коммунистик ва фашизм тузумини қораловчи" қонун амал қилиб келади.

Ҳужжат совет давлат арбоблари шарафига аталган шаҳар ва кўчалар номини қайта номлашни назарда тутади. Украина Миллий хотира институти юқоридаги қонунга мос келмайдиган 520 нафар тарихий шахслар рўйхатини эълон қилган бўлиб, уларнинг номлари жўғрофий атамалардан буткул олиб ташланиши айтилган эди.

Жумладан, Украинада Владимир Ленинга қўйилган 1,2 минг ҳайкаллар йўқ қилинган ва мингга яқин аҳоли яшаш жойлари қайта номланган.

Янгиликлар лентаси
0