ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. "Собиқ Совет Иттифоқини барҳам топтириш эмас, балки демократик ислоҳотлар йўлидан бориш керак эди. Аммо Коммунистик партиялар мамлакат учун вайрон қилувчи ғояларни илгари сурганлар", — деб баёнот қилди Россия раҳбари.
"Собиқ Иттифоқнинг барҳам топишига қандай муносабатдалигимни яхши биласиз. Бундай қилишнинг кераги йўқ эди. Янги ислоҳотларни, жумладан, демократик характердагиларини амалга оширса бўларди. Аммо шу нарсага эътиборингизни жалб этмоқчиманки, собиқ ватанимиз, Собиқ Совет Иттифоқи бошида коммунистик партия турган. Бу партия эса ҳар қандай турдаги давлат учун фожиали бўлган, ўз вайрон қилувчи ғоялари илгари сурган", — деди Путин Кремлда сиёсий партия раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда.