ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Хитойда суд 21 йил олдин аёл кишини зўрлаш ва қасддан ўлдиришда айбланган ва қатл қилинган эркакни айбсиз деб топди, дея хабар қилмоқда РИА Новости Синьхуа агентлигига таянган ҳолда.
Не Шубинь 1995 йилда қатл қилинган. Ўша вақтда у 21 ёшда бўлган.
Йигит 1994 йилда ҳибсга олинган. Не Шубинь Шицзячжуана шаҳри(Хэбей провинцияси)да яшовчи аёлни маккажўхори даласида зўрлашда ва қасддан ўлдиришда айбланган. 1995 йилнинг май ойида йигит суд томонидан ўлим жазосига маҳкум этилган.
Айбланувчи суд ҳукмидан норози бўлиб, шикоят аризасини ёзган, аммо суд қарори ўз кучида қолдирилган ва ҳукм ижро этилган.
Айтиб ўтиш жоизки, Хитойда бу каби воқеа илк маротаба рўй бераётгани йўқ. 2015-йилнинг феврал ойида Ички Монголия автоном тумани суди маньяк Чжао Чжихунни қатл қилган. Айтиш жоизки, Чжихун амалга оширган қотилликлар учун 1996 йилда бегуноҳ 18 яшар йигит ўлим жазосига ҳукм қилинган ва ушбу хато 2014-йилда тўғриланган, яъни ҳукумат суд ҳукми янглиш амалга оширилганини тан олган. Ўшанда ҳукумат судда иштирок этган ёш йигитнинг ота-онасидан узр сўраб, уларга 330 минг доллар бадал пули тўлаган.