Саудия Арабистонида шаҳзода қотиллик учун қатл қилинди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишАр-Риёд шаҳри, Саудия Арабистони
Ар-Риёд шаҳри, Саудия Арабистони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арабистон монархияси тарихида биринчи бор қироллик оиласи вакили қатл қилинди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан сешанба куни қироллик оиласи аъзоларидан бири — шаҳзода Турки бин Сауд ал Кабирга нисбатан олий жазо ижроси амалга оширилди, деб хабар қилади РИА Новости.

Шаҳзода ўз дўстининг ўлимида айбдор деб топилган.

Мисрнинг тахтдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари - Sputnik Ўзбекистон
Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Тергов маълумотларига кўра, уч йил аввал Ар-Риёдда ўтган зиёфатларнинг бирида шаҳзода ўз дўсти Одил ал-Мхемидни отиб ўлдирган, бундан ташқари яна бир кишини яралаган. Шаҳзода томонидан амалга оширилган қотиллик қиролликда катта шов-шувларни келтириб чиқарган.

Саудия Арабистони Олий ва Аппеляция судлари томонидан шаҳзодага нисбатан ўлим жазоси қўлланилиши тасдиқланган.

Жазони ижро этиш учун подшоҳ қарори ҳам қабул қилинган.

Арабистон монархияси тарихида илк бор қироллик оиласи вакили қатл қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0