Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Яқинда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатновлар тикланганди

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиақатновлар тикланганидан сўнг икки давлат ўртасида автобус қатнови ҳам тикланиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистоннинг собиқ иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Лариса Кислякова маълум қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар январдан йўлга қўйилади

Унинг сўзларига кўра, Душанбе Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилишига умид қилмоқда. Мазкур қатнов 90-йиллар ўрталарида тўхтаб қолганди. 

"Ҳозирда биз Россия ва Қозоғистонга йўловчи ташишни амалга ошира олмаймиз, чунки йўл Ўзбекистон орқали ўтган. Бунинг оқибатида мамлакатларимиз аҳолиси қийналмоқда, зеро ҳар икки мамлакатда фуқароларимиз ўз қариндошларига эга", — деди Лариса Кислякова Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Янгиликлар лентаси
0