Наврўз ЮНЕСКО номоддий бойликлари рўйхатига киритилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНаврўз байрамини нишонлаш
Наврўз байрамини нишонлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКО Шарқ ва Осиё мамлакатларнинг коллектив таклифи кўриб чиқиб Наврўз байрамини инсоният номоддий бойликлари репрезентатив рўйхатига киритишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. ЮНЕСКО давлатлараро қўмитасининг 11 сессиясида Наврўз байрамини Инсоният Номоддий бойликлар рўйхатига киритиш ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Наврўз байрамини ушбуй рўйхатга киритиш ҳақида коллектив ариза бир гуруҳ мамлакатлар — Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Турманистон ва Туркиядан келиб тушган эди. Ушбу мамалкатларнинг барчасида 21 март куни эски тақвим бўвийча Янги йил кутиб олинади. Байрамнинг номи турли тилларда бироз фарқ қилади: Наврўз,

Новруз, Нав-враз, Неороз, Наурыз, Нооруз, Наврӯз, Невруз ёки Навруз.

Байрамни нишонлаш вақтида турли миллий урф-одатлар амалга оширилади, айнан шу байрамга мўлжалланган таомлар пиширилади, одамлар бир-бирининг уйига меҳмонга боради, турли жамоат тадбирлари ва кўнгилхушликлар ташкил қилинади.

Москва - Наврўз муборак!

Ўзбекистонда ушбу байрам кунлари сумалак ва ҳалим каби таомлар тайёрланади ва қўни-қўшнилар билан биргаликда баҳам кўрилади. Байрам дастурхонида эса улар асосий таом бўлади. Ушбу таомлар Наврўз байрамида уч минг йил олдин тайёрлана бошлаган.

Ундан ташқари 21 март куни туғилган қизалоқни Навруза, ўғил болани эса — Наврўз деб аташади. Наврўз куни барча қариндошлар, ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олинади. Дўсту биродарлар билан учрашиб биргаликда хурсандчилик билан байрам кутиб олинади.

Янгиликлар лентаси
0