Кўчада ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан, ВНДХ боғининг Наврўз танатаналари ўтказилаётган 75 чи павильони ичида илиқ, қуёшли муҳит ва ҳақиқий байрам кайфияти ҳукм сурарди.
Киришда меҳмонларни рус миллий ашула ва рақс ансамбли кутиб олди. Кенг павильон ичида ўнлаб мамалкатлар стендлари жойлашган эди. Улар орасида МДҲ мамалкатларидан Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон стендлари, Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон, чет эл мамлакатларидан Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон бор эди.
Ҳар бир мамлакат стенди ўз-урф одатларига хос, миллий безаклар ва амалий санъат намуналари билан безаган бўлиб, яна у ерда миллий таомларни татиб кўриш мумкин эди.
Саҳнада янграган мусиқа ва қўшиқлар томошабинлар орсида хучшчақчақ кайфият ва олқишларга сазовор бўлди. Қувноқ миллий мусиқалар янграши билан эса — томошабинлар орасида қизғин рақслар бошланиб кетарди.
Байрам тантаналари кеч соат 20:00 га қадар давом этди. Ушбу кун барча, миллати, келиб чиқиши ва динига қарамасдан, ўзини ягона катта ва аҳил оила аъзоси эканлигини ҳис қилди. Наврўз бу баҳор ва табиат байрами, она табиат олдида эса — ҳар бир инсон баробар.