ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари катта миқдорда чет эл валютасини пулламоқчи бўлган уч нафар фарғоналикни қўлга олди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларидаги манба.
Ўтказилган махсус операция натижасида чет эл валютасини пулламоқчи бўлган 35 яшар Усмонжон Юсупов, 37 яшар Раҳматулло Ражабов ва 34 яшар Алишер Дадажоновлар қўлга олинди.
"Айтиб ўтилган шахслар гуруҳнинг яна бир аъзоси бўлмиш Усмонжон Юсуповнинг уйида махсус харидорга 15 минг долларни 105 миллион сўмга пуллаётган вақтда қўлга олинган", — деб таъкидлаган куч ишлатиш тузилмаларидаги манба.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси 177 моддаси 2 банди бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.