ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўтган жума куни кечқурун Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропортга учиб келган хориж фуқаролари декларацияда кўрсатилмаган 9,5 миллион доллар пул билан қўлга олиндилар, деб маълум қилди Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бор.
Дастлабки маълумотга кўра, қўлга олинган етти кишидан икки нафари курьерлик хизмати билан шуғулланган.
Барча ҳибсга олинганлар Истанбул хавфсизлик бошқармасининг молиявий жинотяларга қарши кураш бўлимида сақланмоқда. Пулларнинг келиб чиқиш манбаси ва уларни олиб келиш мақсади аниқланмоқда.
Туркияда ноқонуний молиявий операциялар ва жиноий йўл билан топилган пулларни легализация қилишга қарши кураш олиб борилиши доирасида юқоридаги шахслар қўлга олинган.