Террорчиларга қўшилиб кетган 29 нафар тожикистонлик қидирилмоқда

© Collage Sputnik / Jeshu JohnИД даъвати ёзилган таъқиқланган видеоматериалларни томоша қилиш
ИД даъвати ёзилган таъқиқланган видеоматериалларни томоша қилиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда 24 ёшдан 55 ёшгача бўлган 29 шахс устидан қидирув эълон қилинган, улардан 5 нафари аёллардир. Қидирувдаги шахсларнинг рўйхати уларнинг расмлари билан Тожикистон ТИВ расмий сайтида эълон қилинган

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси билан ҳамкорликда гумон қилинаётган 30га яқин фуқаро устидан қидирув эълон қилди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон нашри.

Мусулмон аёли - Sputnik Ўзбекистон
ИД жангарилари учун “келин” қидирадиган сайт ёпилди
Қидирувдаги шахсларнинг рўйхати уларнинг расмлари билан Тожикистон ТИВ расмий сайтида эълон қилинган. Қидирувга берилган шахсларнинг ёши 24 ёшдан 55 ёшгача бўлиб, 29 кишидан 5 нафари аёллардир.

Илгарироқ, Туркия ҳукумати махсус операция давомида шоҳид-террорчи сифатида гумонланаётган икки шахсни қўлга олгани, улар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Икки жиноятчи Туркия орқали Сурияга кириб боришни режалаштирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, сўнгги йиллар мобайнида Тожикистоннинг 1,4 минг нафардан зиёд фуқароси "ИД" террорчилик уюшмаси сафига қўшилиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0