ИД жангарилари учун “келин” қидирадиган сайт ёпилди

Oбуна бўлиш
Россия Бош прокуратураси талабига биноан Россия ҳудудида фаолият юритган Россияда ИД жангариларига “келин” қидиришга мутахассислашган интернет сайт ёпилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россия Бош прокуратураси талабига биноан, мамлакат ҳудудида фаолият юритган, ИД жангариларига “келин” қидиришга мутахассислашган интернет сайт ёпилди, муассаса хабарига асосан.

“Бош прокуратура талабига биноан, ИШИД жангарилари учун “келин” қидиришга ихтисослашган интернет манбаа фаолияти тўхтатилди. Хусусан, ушбу сайтда  “кофирларга қарши курашаётган” “Исломий давлат” “мужоҳидларига” турмушга чиқиш ҳақида эълонлар жойлаштирилган эди”, — дейилган прокуратура хабарида.

Бош прокуратура айтишига кўра, эълонларда бўлажак “куёвлар”нинг "келин"ларга бўлган талаблари билан ҳам танишиб чиқиш мумкин. Масалан ёши, содиқлиги ва итоаткорлиги ҳақида. Баъзи ҳолларда жангариларга иккинчи хотинлар кераклиги ҳақида ҳам эълонлар жойлаштирилган эди. Танланган аёлларга Сурия ҳудудига боришга ёрдам ҳам таклиф қилинган эди.

Муассаса ушбу “никоҳ эълонларда” оммавий  террорчиликка чорловчи чақириқларни аниқлади. Бу жиноят Россия ЖК бўйича 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Барча материаллар Россия Тергов Қўмитасининг Татаристон Республикаси бўлими манзилга юборилган.  

 

Янгиликлар лентаси
0