ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Владимир Жириновский ва Тойиб Эрдўғон икки давлатнинг истиқболдаги ҳамкорлиги борасида энг долзарб масалаларни муҳокама қилиш билан бирга, иқтисодиёт, туризм ва Анқара ва Москва муносабатларига алоҳида эътибор қаратдилар, деб хабар қилинган ЛДПР расмий сайтида.
Хабарда таъкидланишича, Эрдўғон Европа Парламентининг Европа Иттифоқига Туркияни қўшишни музлатиб қўйиш ҳақидаги таклифини катта фожиа деб билмайди ва бу ҳақда у баралла айтди ҳам.
Туркия ҳукуматининг мамлакатда рўй берган ҳарбий исёндан сўнг ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги қарори Европа Иттифоқига аъзо давлатлани шундай кескин чора кўришга ундаган.
"Туркия раҳбари мамлакат телевидениясининг барча каналлари орқали чиқиш қилди ва бугунги овоз бериш жараёни (Европарламент қарори демоқчи, таҳр.) Туркия учун ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини айтди. ЕИ Туркияни аъзоликка қўшиш масаласини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатгани Туркия президентининг фикри билан мос тушди.
Мен аминманки, Туркия ШҲТга аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқишга тайёр ва керак бўлса, барча зарур чораларни кўради ҳам. Туркия — Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш истагида. Биз ҳам Туркия келгуси йилда ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши учун ўзимиз томондан зарур бўлган чораларни кўриб, мамлакат раҳбарига ушбу масалани тезлаштиришда кўмак беришини сўраймиз. Ва келгусида иккиёқлама муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз. Ўшанда Туркия ислом дунёсида маълум обрў орттиради, биз эса Туркия орқали ўз мавқеимизни янада юксалтирамиз", — деб изоҳ берган Владимир Жириновский.