GM Uzbekistan бош директори вазифасини вақтинча бажарувчининг ваколати узайтирилди

Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan компанияси хабарига кўра, навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 2017 йилнинг июнь ойида ўтказилади

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. GM Uzbekistan АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида компания Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Рустам Ражабовнинг ваколатлари 2017 йилнинг июн ойига қадар узайтирилди, дейилади компания хабарида.

"GM Uzbekistan ккциядорлари Рустам Ражабовнинг Бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидаги ваколатларини 2016 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар чўзишди", — дейилади хабар матнида.

Компания хабарига кўра, навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 2017 йилнинг июнь ойида ўтказилади.

RAVON автомобиллари - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan Ravon R2 автомобилларини Қозоғистонда сотади
Эслатиб ўтамиз, Рустам Ражабов 2016 йилнинг 20 июлида ушбу лавозимга тайинланган, у билан бир вақтда компания кузатув кенгашига беш киши тайинланган эди.

Ражабовга қадар корхона раҳбари лавозимида Тоҳиржон Жалилов ишлаб келган.

Охирги вақтларда ОАВларда Ўзбекистоннинг етакчи корхоналаридан бири бўлган GM Uzbekistan бир неча бор можаролар қатнашчиси бўлгани ва ҳуқуқни сақлаш муассасалари томонидан текширувлар ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалиб кетган эди. Аммо компания матбуот-хизмати фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирган баёнотида "нотўғри ва мутлақо ёлғон маълумотлар" рад этилгани ва "йирик саноат корхоналаридан бирини обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатлар" тўхтатилишига умид қилиниши ҳақида таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0