ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. GM Uzbekistan Ravon автомобиллари Қозоғистон Республикасида тақдим этилгани ҳақида хабар берди. "25 июль куни Ravon R2 автомобилларнинг бир қисми Қозоғистонга етказилди", — деб хабар қилинган GM Uzbekistanнинг Facebookдаги саҳифасида.
Компания хабарига кўра, General Motors автомобиллари ичида R3 "Эра-Глонасс" (аварияли вазиятларда фавқулодда жавоб қайтариш тизими) модули сертификатига эга бўлган биринчи модель бўлди.
Шу билан бир қаторда хабарда, Россияга май ойида автомобилларни етказиб беришдаги тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда компания логистика ва етказиб беришни такомиллаштириш учун бир қатор чоралар қўллаганлиги ҳақида айтилган.
GM Uzbekistan қўшма корхонаси йил давомида МДҲнинг бошқа етакчи бозорларида ҳам Ravon брендининг дилерлик тармоқларини кенгайтириш ишларини давом эттиришни режалаштирган. Жумладан, бренд августда Украинада тақдим этилиши ҳақида айтиб ўтган.
Компания бундан ташқари модел қаторларини янгилашда қатор ишларни амалга ошираётганини маълум қилган.