Новак Ўзбекистонни нефт бозорини барқарорлаштиришда қатнашишга чақирди

Oбуна бўлиш
Россия энергетика вазири Александр Новак нефт бозорини барқарорлаштириш бўйича музокараларда имкон борича кўпроқ мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мексика ҳам иштирок этишини таъминлашга уринмоқда

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия энергетика вазири Александр Новак нефт бозорини барқарорлаштириш бўйича чоралар кўриш учун етарлича имконият мавжуд деб ҳисоблайди.Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

"Мен ижобий кайфиятдаман, нефт қазиб олувчи мамлакатлар билан келишиш учун етарлича имкониятлар мавжуд деб ҳисоблайман",- деди Новак журналистларга.

"Биз ҳозирда асосан ОПЕКка кирмайдиган давлатлар билан иш олиб бормоқдамиз, бундай келишувларда имкон борича кўпроқ мамлакатлар иштирок этишлари учун музокаралар олиб бормоқдамиз. Москвага шу кунларда Қозоғистон энергетика вазири келади, кеча Ўзбекистон билан телефон орқали музокара ўтказдик, бугун эса яна қатор мамлакатлар, жумладан Мексика билан музокара бўлади",- деди вазир.

Нефтни қайта ишлаш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
OPEC мамлакатлари нефт ишлаб чиқаришни чеклашга рози

"АҚШ билан музокара ўтказилмади",- деди Новак журналистларнинг ушбу давлат билан нефт бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар ўтказилганлиги ҳақидаги саволига жавобан.

Сентябр охирида ОПЕК Жазоирда бўлиб ўтган норасмий йиғилишда нефт қазиб олишни суткасига 32,5-33 миллион баррелгача чеклашга келишиб олганди, бироқ ташкилотнинг ҳар бир аъзосига нисбатан белгиланган аниқ чеклов бўйича келишувга эришилмаган.

ОПЕКнинг 30 ноябр куни Венада бўлиб ўтадиган расмий учрашувида келишувлар бўйича сўнгги қарор қабул қилиниши лозим. Ташкилот нефт бозорини барқарорлаштириш чораларига қатор нефт қазиб олувчи мамлакатлар, биринчи навбатда Россия қўшилишига умид қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0