OPEC мамлакатлари нефт ишлаб чиқаришни чеклашга рози

© AP Photo / Vahid Salemi, FileНефтни қайта ишлаш корхонаси
Нефтни қайта ишлаш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОПЕК нефт ишлаб-чиқарилишини суткасига 32,5-33 миллион баррел диапазонида қисқартиришга келишди, аммо алоҳида давлатлар учун нефт ишлаб-чиқариш ҳажми ҳозирча аниқ белгиланмаган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. ОПЕКка аъзо-мамлакатлар Алжирда ўтган норасмий учрашувда нефт қазиб олиниши даражасини кунига 32,5 миллион баррелга чеклашга келишиб олдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости Рейтерга таянган ҳолда.

Денгиз нефт платформаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва ОПЕК қазиб олинаётган нефт ҳажмини “музлатиш”га келишиб олишди
Ушбу келишув ноябр ойидан бошлаб кучга кириши кутилмоқда. "ОПЕК нефт қазиб олиш бўйича мақсадига эришганидан кейин ушбу битимга қўшилишлари учун бошқа мамлакатларга мурожаат этади", — деб таъкидланган Рейтер нашрида.

Агентлик манбасига кўра, ОПЕК аъзолари ноябр ойига белгиланган кейинги расмий учрашувда ҳар бир мамлакат учун нефт ишлаб-чиқариш муайян даражаси тўғрисида келишиб олмоқчи.

"Ушбу битимга қатъий амал қилинса, 2017 йилда нефт ишлаб-чиқариш ҳажмини кунига 480дан то 980 минг баррелга қисқартиришга эришиш мумкин", — деб хабар қилади Рейтер.

Илгарироқ Блумберг агентлиги Жазойир ОПЕК мамлакатларига нефт ишлаб чиқариш умумий ҳажмини суткасига 796 минг баррелга камайтириш таклифини киритгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0