ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Элчиси билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.
"2016-йилнинг 24-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-18 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда делегациялар Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларининг олдин белгиланмаган бўлаклари бўйича фикр алмашишган эди.