Москва суди Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди

© AFP / VASILY MAXIMOVГулчеҳра Бобоқулова
Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноий иш доирасида кенг қамровли стационар руҳий-психиатрик экспертиза ўтказилган бўлиб, у 39 ёшли Бобоқулова руҳий хасталикдан азият чекишини исботлаб берган эди

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Суд энага Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

"Москва шаҳри Хорошевский суди тўрт яшар қизалоқ қотиллигида айбланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди ва уни мажбурий психиатрик даволанишга юборди", — деб хабар қилган суд залидан агентлик мухбири.

Илгарироқ, Хорошевск суди гўдак қотиллигида айбланаётган Бобоқулова дори қабул қилганидан сўнг медикаментоз уйқуда бўлганлиги боис, суд мажлиси қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Гулчехра Бобокулова - Sputnik Ўзбекистон
Қотил-энага мажбурий руҳий даволашни Ўзбекистонда ўтишни сўради
Тергов маълумотларига кўра, ваҳший қотиллик Москва шаҳрида феврал ойида рўй берган. Бобоқулова церебрал фалаж касаллигига чалинган қизнинг энагаси бўлган. Феврал тонгида Москвадаги Народное ополчение кўчасидаги хонадонда у қизни бўғиб ўлдирган.

Сўнгра у қизчанинг бошини кесиб ўзи билан олиб чиқиб кетган. Хонадондан чиқиб кетаётиб уйга ўт қўйган. Кўчада у ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан қўлга олинган. Гувоҳларнинг айтишларича, у қўлга олингунига қадар кўчада 20 дақиқача қизнинг бошини кўтариб юрганча ўзи билан ўзи гаплашган ва атрофдагиларга пўписа қилган. Жиноят иши доирасида ўтказилган мажмуавий стационар психолог-психиатрик экспертизасида маълум бўлишича, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган.

Бобоқуловага "Вояга етмаганни ўлдириш", "Бировнинг мулкини ўт қўйиш йўли билан қасддан йўқ қилиш" ва "Портлаш ҳақида ёлғон хабар бериш" моддалари бўйича айбловлар қўйилган. Бобоқулованинг таржимони, "айбланувчи гўдакни ўлдирганини тан олди", — дея хабар қилган.

Янгиликлар лентаси
0