ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Гулчеҳра Бобоқулованинг қонуний вакили, юрист Александра Говердовскийнинг сўзларига қараганда, судланувчи ўзини Ўзбекистонга мажбурий даволашга юборишни сўраган, Nuz.uz хабарига асосан.
«Лекин мен бунинг амалга ошишига ишонмайман. Қонунчилик амалиётига кўра, Россияда жиноят амалга оширган шахслар шу ерда жазони ўтайди. Агар суд прокуратура талабига рози бўлса, Бобоқуловага маълум муддатган мажбурий даволаш белгилананди. Бироз вақтдан кейин эса ҳуқуқни сақлаш органлари даволашни давом эттириш ёки уни тўхтатиш талабини қўяди”, деди Говердовский.
Унинг сўзларига қараганда, суд материалларида Бобоқулованинг бирор ислом террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этганлиги ҳақида маълумот йўқ.
24 октябр куни Москва суди, 4 ёшли болани ўлдирганликда айбланаётган Гулчеҳра Бобоқулованинг ишини кўриб чиқа бошлади. Судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва жиноятни қандай амалга оширганлигини айтиб берди.