ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мажмуада ҳафта давомида энг кўп сотилган китоблар (бестселлер) рўйхати эълон қилинди.
Демак, ноябр ойининг ўтган ҳафтасида китобсеварлар Азим Суюннинг "Танланган асарлари"ни катта қизиқиш билан ўқиганлар. Шунингдек, "Бухоро амирининг хазинаси сирлари", "Амир Темур ёқутини қидириб" асарларига ҳам талаб катта бўлган. Энг кўп сотилган китоблар рўйхатининг тўлиқ кўриниши эса қуйидагича:
1. "Танланган асарлар" (Азим Суюн)
2. "Флакон Хрустального Кальяна-1 или Тайна Сокровищ Эмира Бухарского" (Гульчехра-бегим Маҳмудова)
3."Флакон Хрустального Кальяна-2 или В Поисках Рубина Амира Темура" (Гульчехра-бегим Махмудова)
4."ХХ аср муҳаббат ҳақида 20 ҳикоя" /Тўплам
5."Драббллар" / Дунёнинг энг кичик ҳикоялари
6. "Қайтмас тўлқинлар" (Туроб Мақсуд)
7. "Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати" (Ҳамдам Содиқов)
8. "Исмларнинг сирли олами" (Бегматов).