Шарқ Зиёкорининг Ўзбекистон аҳлига мурожаати

© Facebook"SHARQ Ziyokori" логотипи туширилган автомобиллар, Тошкент шаҳри
SHARQ Ziyokori логотипи туширилган автомобиллар, Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун кўпчиликда таҳлил этиш қобилияти кам. Натижада, оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда ким нима деса, лаққа тушиш ҳолатлари кўпайган. Бунга ҳам айнан китоблар мутолааси камайиб кетгани сабабдир

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Шарқ Зиёкори Китоблар маркази Ўзбекистонда китоб ўқиш даражаси неча фоизни ташкил этиши ҳақида маълум қилди.

"Аҳоли ўртасида телевизор кўриш даражаси 94 %ни, китоб ўқиш даражаси бор-йўғи 4,5 %ни ташкил этаркан. Бу ачинарли ҳолдир, дейилади хабарда. — Ваҳоланки, ўқиш билим олишнинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки у инсон онги ва тафаккурини ўткирлайди.

Китоблар - Sputnik Ўзбекистон
Журналист нигоҳи: адабиёт ўгайланиб қолдими?
Китобни танлашга жиддий эътибор бериш, дуч келганини эмас, саралаб ўқиш керак. Ўқиган китобимиз фикрлашимизни, дунёқарашимизни ижобий томонга ўзгартириши, муаммоларимизга ечим топиши, хаётимизни тўғри ўзанга солиши лозим. Биз эса… тан олайлик, кўпчилигимиз охирги марта қачон битта китобни бошдан-оёқ ўқиб тугутганимиз эсимиздан ҳам чиқиб кетган!

Бугун кўпчиликда таҳлил этиш қобилияти кам. Натижада, оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда ким нима деса, лаққа тушиш ҳолатлари кўпайган. Бунга ҳам айнан китоблар мутолааси камайиб кетгани сабабдир.

Унутмайлик, ўқиш мактабни тамомлаш билан тугаб қолмайди, у бутун умр давом этиши керак бўлган амалдир!"

Янгиликлар лентаси
0