ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Россиялик мансабдорлар ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари, блоглари ва форумлардаги иштироки юзасидан иш берувчига ахборот беришга мажбур этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Нашр хабарига кўра, давлат хизматчилари 2017 йилнинг 1 апрелида илк ахборотниберадилар. Шу мақсадда, Россия Меҳнат вазирлиги айни вақтда махсус анкетани ишлаб чиқармоқда.
Мабодо, амалдор зарур маълумотни тақдим этмаса, ёхуд бу қоидага риоя этишдан бош тортадиган бўлса, у ишдан ҳайдалиши мумкин.
Таъкидланишича, ушбу янги қоидалар россиялик мансабдорлар — касбий аҳлоқ нормаларига риоя этишлари учун жорий қилинмоқда.
Мансабдорлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар очиқ ҳавола қилинмайди, деб аниқлик киритган нашр.