ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин, ўз маъмуриятига, порахўрликка қарши кураш доирасида давлат хизматчилари учун қасамёд киритилиши масаласини апрел ойигача ҳал қилишни топширди, деб хабар қилади РИА Новости.
Президент матбуот-котиби Дмитрий Песков, журналистлар билан мулоқотда, амалдорлар учун қасамёд масаласи, 26 январ куни ўтказилган порахўрликка қарши кураш комиссияси йиғилиши якунида Владимир Путин томонидан имзоланган топшириқларнинг бир банди эканини айтди.
Қонунга киритиладиган ўзгартиришларга мувофиқ, қасамёдни бузган амалдорларга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши тахмин қилинмоқда.