ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Пойтахт ҳокимияти Тошкентдаги марказий йўлларнинг катта қисмини ҳамда Кичик ҳалқа йўлини тартибга келтирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳозирда йўллардаги вазият меъёрий ҳолатга қайтмоқда, автомобилларнинг ўртача тезлиги соатига 60-70 километрга ошди. Бироқ марказий кўчалар, туннеллар ва ҳалқа йўли музламадан буткул тозаланган бўлса-да, мавзе ва маҳаллалари ичидаги йўллар ҳозирча яхмалаклигича қолмоқда.
Тушга бориб ҳарорат кўтарилиши сабабли вазият яхши томонга ўзгариши керак. Барибир аксарият ҳайдовчилар бундай об-ҳаво шароитида машиналарини уйда қолдиришни маъқул кўришмоқда ва бу шаҳардаги кўчаларда тирбандлик юзага келмаслигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Таксичилар эса пайтдан фойдаланиб йўл кира ҳақини икки-уч бараварга ошириб олишди. Масалан, Қўйлик бозоридан Шимоилй вокзалгача йўловчилардан 20 минг сўм сўрашмоқда.