ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Душанба куни эрталаб соат 9ларда Тошкентда жиддий ЙТҲ юз берди – йўловчи маршрути йўлдан чиқиб кетди. Ҳодиса суратлари ижтимоий тармоқларга жойланди, деб хабар бермоқда "Новости Узбекистана".
Мазкур воқеа Ц-5 мавзесидаги "Централ" кафеси рўпарасида содир бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, "Газель" русумли маршрут такси сирпанчиқ йўлда сурилиб кетган ва йўлдан чиқиб кетган.
© FacebookТошкентда маршрутка йўлдан чиқиб кетди
Тошкентда маршрутка йўлдан чиқиб кетди
© Facebook
Ҳодиса жойига ЙҲХБ ходимлари ва тез тиббий ёрдам машинаси етиб келган. Дастлабки маълумотларга қараганда, йўловчилардан ҳеч ким жиддий зарар кўрмаган.
Ҳайдовчиларнинг айтишларича, шаҳарнинг марказий кўчаларида музлама йўқ – тунда йўлларга қум ва туз сепилган. Бироқ айрим кўчаларда музламага дуч келиш мумкин.