Песков: Россия НАТОдан ҳимояланиш учун барча чораларни кўради

© Sputnik / Sergey MelkonovАҚШнинг Ригадаги ҳарбий техникаси
АҚШнинг Ригадаги ҳарбий техникаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Калининградда "Искандер" ракета мажмуалари жойлаштирилади ҳамда Ғарбий ва Жанубий ҳарбий округларда янги тузилмалар шакллантирилади

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва НАТО каби агрессив блокнинг таъсир доирасига жавобан ўз ҳудудида барча чораларни кўришга ҳақли, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"НАТОнинг Россия чегаралари томон кенгайишидан ҳимояланиш мақсадида барча зарур чоралар кўрилади. НАТО ҳақиқатан ҳам агрессив блок ҳисобланади, шунинг учун Россия бунга қарши барча зарур чораларни кўради. Мазкур ҳолатда Россия албатта бутун Россия Федерацияси ҳудудида зарур чораларни кўриш учун барча суверен ҳуқуқларга эга", — деди Песков.

Россия президенти В. Путин ва Финляндия раҳбари С. Ниинистё - Sputnik Ўзбекистон
Путин: НАТО сўнгги фин аскари қолгунча, Россия билан жанг қиларди, эҳтимол

У Калининградда янги ракета мажмуалари жойлаштирилиши НАТОнинг Шарқий Европадаги кенгайишига жавобан амалга оширилаётганлиги ҳақидаги Ғарб ОАВларидаги мақолаларга изоҳ берди. Песков ракета тизимлари Калининградга жойлаштирилганлиги ёки доимий асосда жойлаштирилиши ҳақидаги саволларга аниқлик киритмади.

Илгарироқ федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Виктор Озеров РИА Новостига Европада АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилишига жавобан Россия ғарбий йўналишда ҳаво-космик мудофаа тизимини кучайтиришини, тегишли объектлар ва бошқарув пунктларини ҳимоя қилиш учун қўшимча куч ва воситалар ишга солинишини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, Калининградда "Искандер" ракета мажмуалари жойлаштирилади ҳамда Ғарбий ва Жанубий ҳарбий округларда янги тузилмалар шакллантирилади.

Янгиликлар лентаси
0