"Euronews" Хива қўғирчоқлари ҳақида кўрсатув тайёрлади

Oбуна бўлиш
Хивада махсус қўғирчоқ театри бўлиб, мазкур театр кўплаб миллий ва халқаро фестивалларда иштирок этиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Шу ҳафтада “Euronews” телеканали орқали “Ўзбекистондан мактублар” туркум дастурида Хива шаҳри ҳақидаги кўрсатув намойиш этилди. Кўрсатувда Хиванинг маданият ва анъаналари, ёдгорликлари ва бежирим қўғирчоқларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда “Euronews” телеканалининг расмий сайти хабар бермоқда.

Мухбир Шеймус Кернининг айтишича, "Хивага келган ҳар қандай киши бу қадимий шаҳарнинг қадим аждодлардан мерос бўлиб келаётган анъаналари асосида яратилган ҳамда театр томошалари орқали шаҳар ҳаётига безак бериб келаётган қўғирчоқларга бўлган муҳаббатини сезиши қийин эмас".

Euronews Сиёб бозори ҳақида кўрсатув намойиш қилади

Хивада махсус қўғирчоқ театри бўлиб, мазкур театр кўплаб миллий ва халқаро фестивалларда иштирок этиб келмоқда.

Бундай томошалар маҳаллий урф-одат ва анъаналарни ёш авлодга етказишда ёрдам беради.
"Хоразмда қўғирчоқ театри пайдо бўлиши 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга ва зардуштийлик даврига бориб тақалади. Театрлаштирилган қўғирчоқ спектакллари нафақат инсонларга хуш кайфият бахш этган, балки диний мазмунга ҳам эга бўлган", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0