Euronews Сиёб бозори ҳақида кўрсатув намойиш қилади

Oбуна бўлиш
Шеймус Керни исмли журналист томошабинларни Ўзбекистоннинг энг чиройли жойларига саёҳатга таклиф қилиб, ўлканинг бой маданий меъроси билан таништиради.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Euronews телеканалида "Ўзбекистон откриткалари" туркумидаги кўрсатувларнинг навбатдаги сони Ўрта Осиёда энг қадимий бўлган Сиёб бозорига бағишланган бўлади.

Euronews Самарқанд қоғози ҳақида кўрсатув намойиш қилди

Қадимдан шарқий шаҳарнинг маркази — бозор бўлган. Самарқандда бу — Сиёб бозори. Инсон Сиёб бозорига қадам қўяр экан, шу заҳотиёқ ўтмошга тушиб қолгандек бўлади: бу ерда ҳозир ҳам қадимдагидек ширин мевалар, зиравор ўтлар, ҳолва ва иссиқ нонлар сотилмоқда. Ҳамма шошган, савдо қизғин… Ҳозир ҳам бозор маҳаллий аҳоли, деҳқон ва ҳунармандлар ҳаётида ўта муҳим рол ўйнайди.

"Сиёб бозори Ўрта Осиёнинг энг қадимги бозорларидан бири. Унинг ёши икки минг йилдан катта. Қадим замонларда у Буюк Ипак йўлида муҳим нуқта бўлган",- дейди экскурсовод Севара Бекниёзова.  

Сиёб бозори шаҳарнинг эски қисмида жойлашган бўлиб, бу ерда эрта тонгдан қоронғу кечга қадар одам гавжум. Бозорда сотилаётган маҳсулотлар орасида Самарқанд нони алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг рецепти юз йиллар давомида ўзгармаган. Шунингдек бозорда энг сифатли қуруқ мевалар: майиз, ёнғоқ, бодом, шўрданак ва бошқа нарсалар ҳам сотилади.

Шоҳи-Зинда мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Euronews Шоҳи Зинда мажмуаси ҳақида кўрсатув намойишини бошлади

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг августидан бошлаб Euronews телеканалида "Ўзбекистон откриткалари" туркумидаги кўрсатувларнинг намойиш қилинмоқда. Телеканал Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари ва маданий бойликлари ҳақида 18 та кўрсатув тайёрлайди. Кўрсатувларда Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Хоразм, Фарғона вилоятларида суратга олинган, деб хабар қилмоқда "Ўзбектуризм" миллий компанияси.

Янгиликлар лентаси
0